Eslatma: " Sayt beta rejimida ishga tushirildi. Saytdan foydalanish paytida xatoliklar yuzaga kelishi mumkin. "

Туркия Транспорт ва инфратузилма вазирлиги вакиллари билан учрашув

29-02-2024 326

Туркия Транспорт ва инфратузилма вазирлиги вакиллари билан учрашув

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Юридик бўлим бошлиғи S.Gafarov бошчилигидаги делегация Туркия Транспорт ва инфратузилма вазирлиги вакиллари билан учрашди.

Учрашувда автомобиль транспорти соҳасида йўловчи ва юк ташишни лицензиялаш, халқаро ташувларга рухсатномалар бериш, рақамли назорат ҳамда йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш, соҳа кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича Туркия тажрибаси ўрганилмоқда.

Шунингдек, соҳага доир қонунчилик-ҳужжатларини такомиллаштириш билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашилмоқда.