Xizmatlar
E'lonlar
Транспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти электробус ҳайдовчилари малакаси оширилмоқда
27-09-2023 175

Транспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти томонидан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2023 йил 10 июлдаги “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамиятининг электробус ҳайдовчилари ва техник ходимлари малакасини ошириш тўғрисидаги 120-сон буйруғига мувофиқ, Транспорт вазирлиги ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг (БМТТД) Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан амалга оширилаётган “Тошкент – кам углеродли транспортга инвестициялар жалб этишни жадаллаштириш” грант лойиҳаси доирасида “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти электробус ҳайдовчиларининг “Yutong” ZK6126BEVG электробусларидан фойдаланиш, бошқариш ва жамоат транспортида йўловчиларни самарали ташиш бўйича малакаси оширилмоқда.
Ҳайдовчиларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида “Янги энергия манбалари ва уларнинг модификацияларида ишлайдиган ZK6126BEVG маркали электробус ҳайдовчиларига ЭСЛАТМА” ишлаб чиқилди. Малака ошириш ўқув курси давомида ҳар бир ҳайдовчи ушбу эслатма билан таъминланмоқда.
Ўқув курслари якунида ҳайдовчиларнинг ўзлаштириш даражаси аниқланиб, ўқув курсини муваффақиятли ўзлаштирган ҳайдовчиларга белгиланган тартибда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилмоқда.