Xizmatlar
E'lonlar
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3151-сонли, Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 28-сентябрдаги “Транспорт соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда илмий ва инновацион фаолият тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 504-сонли қарорларни ижросини таъминлаш
03-07-2025 88

Жорий йилнинг 3 июль куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳамда “Тошшахартрансхизмат АЖ”нинг “1-Автобус саройи” билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3151-сонли, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 сентябрдаги “Транспорт соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда илмий ва инновацион фаолият тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 504-сонли қарорларни ижросини таъминлаш, ишлаб чиқарувчи ва транспорт соҳасига кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг инновацион ҳамкорлигини амалга ошириш мақсадида инновацион-корпоратив ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан ўзаро ҳамкорлик алоқалари бўйича уч томонлама келишув имзоланди.
Келишувга мувофиқ Тошкент давлат иқтисодиёт университети Халқаро қўшма таълим дастури факультетининг “Умумиқтисодий фанлар” кафедра филиали ташкил қилинди.
Ҳамкорликда замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, назарий билим олишга йўналтирилган таълимдан амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган таълим тизимига ўтишни таъминлашдан иборат.